Ссылки доступа

Қарағанда вилоятида кончилар иш ташлашга чиқди


20 июль куни Қарағанда вилоятининг Шетский туманида “Нова цинк” компаниясига қарашли «Ақжал» конида ишчилар иш ташлашга чиқди. Улар иш ҳақини 50 фоизга оширишни талаб қилишди, деб ёзади ekaraganda.kz маҳаллий нашри.

Нашрнинг ёзишича, кончилар конда ишлаётганлар ўз ишига мос маош олмасликларини айтиб, меҳнат шароитининг «аянчли» ҳолатини қайд этишган.

“Маошлар анчадан бери оширилмаган, бу ҳақда ҳам анчадан бери гаплар бўлган, бу ўтган йили ҳам муҳокама қилинган, авваллари алоҳида ташлашлар бўлган эди. Натижа йўқ. Бизга нормал иш шароити ва олти ойлик маош ваъда қилишди. Ҳозир барча ишчилар иш ташлашмоқда. Биз иш ҳақини 50 фоизга оширишни хоҳлаймиз. Бизнинг иш шароитимиз ачинарли”, - дейди кончилар.

Хабар қилинишича, кейинроқ Қарағанда вилояти ҳокимлигида улар корхона вакиллари билан музокаралар олиб боришган.

“Музокаралар якунларига кўра, ташкилий масалалар бўйича келишувларга эришилди, қолган масалалар 3 августга қадар ҳал қилинади. Айни пайтда корхона ходимлари ўз иш жойларига тарқалиб, ўз вазифаларини бажаришга киришди”, — дейилади ҳокимлик ахборотида.

Кўп сонли корхоналар тўпланган Қарағанда вилоятида ишчилар меҳнат шароитларини яхшилаш талаби билан тез-тез иш ташлашлар бўлиб туради. Сўнгги йиллардаги энг йирик норозилик акцияларидан бири 2017 йилда Абайская конидаги авариядан кейин содир бўлган.

XS
SM
MD
LG