Ссылки доступа

Нур-Султонлик фуқаро Олий суд биноси ёнида ўзини ёқиб юборишга уринганидан кейин беш кунга ҳибсга олинди


20 июль куни Қозоғистон пойтахтида маҳаллий аҳолидан бири мамлакат Олий суди олдида ўзига бензин сепиб, ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди.

Нур-Султон шаҳар маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича туманлараро ихтисослаштирилган суди “Кичик безорилик” моддаси билан иш қўзғатиб, уни беш суткага ҳибсга олди.

Ҳибсга олинган шахснинг тушунтиришларидан маълум бўлишича, у бугун Туркистон вилояти биринчи инстанция судида кўрилаётган жиноят иши бўйича жабрланувчининг укаси.

Суд “жамоат тартибига салбий таъсир кўрсатувчи ва жамиятга ҳурматсизлик кўрсатишга қаратилган қилмишнинг даражаси ва қасддан содир этилганлиги” ҳисобга олган ҳолда жазо тайинланганини маълум қилди. Қарор кучга кирмаган.

Қозоғистонликлар ўз яқинлари билан боғлиқ суд ишлари адолатли кўрилишини талаб қилиб, тез-тез Олий суд олдида намойишлар ўтказади. 2022 йил апрель ойида ўзларига ёки яқинларига тегишли суд қарорларига рози бўлмаганлар Қозоғистон Олий суди биноси олдида бир неча кун ухлаб қолишган. Намойишчилар қўлга олинган ва полиция бўлимига олиб кетилган. Улар бир неча соатдан кейин қўйиб юборилди.

Шунингдек, шу йилнинг апрель ойида Нур-Султонда Олмаотадан келган ва “молиявий пирамидани яратиш ва бошқариш” иши бўйича жабрланган Бағила Дўсмоилова тергов жараёнидан норози бўлиб, ўзини ёнувчи суюқлик билан Ички ишлар вазирлиги биноси олдида ёқиб юборган. Аёл куйиш жароҳати билан шифохонага етказилган.

XS
SM
MD
LG