Ссылки доступа

Тошкентда «Толибон» ҳаракати иштирокида Афғонистон бўйича анжуман бўлиб ўтади


Представители движения "Талибан". Архивное фото
Представители движения "Талибан". Архивное фото

25-26 июль кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади, унда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатидан делегациялар иштирок этиши кутилмоқда. Айрим халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари «Толибон» радикал ҳаракати вакиллари иштирокида конференция ўтказиш ғоясини танқид қилди.

Матбуот котиби ўринбосари Ҳофиз Зиё Аҳмад якшанба куни Твиттердаги саҳифасида “Афғонистон Ислом Амирлигининг ташқи ишлар вазири Мавлавий Амирхон Муттаки бошчилигидаги юқори мартабали ҳукумат делегацияси ушбу мамлакат ҳукуматининг таклифига биноан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистоннинг хавфсизлиги ва ривожланишига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга жўнаб кетган". Унинг сўзларига кўра, анжуманда ўнлаб давлатлар ва халқаро ташкилотлар делегациялари иштирок этиши кутилмоқда. Тошкентга қайси давлатлар ва халқаро ташкилотлар делегациялари келиши ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Бир кун аввал Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Тошкентда Афғонистон бўйича конференция ўтказилишини тасдиқлади ва унинг мақсади “янги афғон ҳукуматини ўз мажбуриятларини бажаришга мажбурлаш” эканини айтди.

Афғонистонлик фуқаролик фаоллари ва айрим халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Тошкентни халқаро конференция ўтказиш ташаббуси билан чиққани учун танқид қилди.

Халқаро Амнистия ташкилоти инсон ҳуқуқлари фаоли Самира Ҳамиди Твиттерда Толибон томонидан мухолифлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларига нисбатан зўравонликларга қарамай, жаҳон ҳамжамияти турли учрашувлар ва конференциялар орқали Толибонга Афғонистондаги ўз ҳокимиятини тан олишга имкон беришини ёзди. У Толибон билан конференция ўтказишни “шармандали ташаббус” деб атади.

Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қайта қўлга киритганига деярли бир йил бўлди. Ҳозирча дунёнинг ҳеч бир давлати Толибон радикал ҳаракати томонидан яратилган “Афғонистон Ислом Амирлиги”ни тан олмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил Афғонистон бўйича биринчи конференция «Толибон» ҳаракати вакиллари иштирокида январь ойида Норвегия пойтахтида бўлиб ўтган эди. Кейин тадбирда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари делегациялари, шунингдек, афғон фуқаролик фаоллари иштирок этди. Анжуман иштирокчиларининг таъкидлашича, бу учрашув Толибоннинг Афғонистоннинг янги ҳокимияти сифатида расман тан олинишини англатмайди. Якуний ҳужжатда айтилишича, Ғарб давлатларининг асосий вазифаси Толибон ҳокимият тепасига келгунига қадар ташқи ёрдамга боғлиқ бўлган мамлакатда инсонпарварлик фалокатининг олдини олишга ёрдам беришдир. Шундан сўнг афғон фуқаролик фаоллари жаҳон ҳамжамиятини бундай тадбирларни ўтказиш орқали кўплаб мамлакатларда радикал ва террористик деб тан олинган ҳаракат билан алоқа ўрнатишга уринаётганини танқид қилди.

XS
SM
MD
LG