Ссылки доступа

Лос-Анжелесдаги отишмада икки киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди


АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги истироҳат боғларидан бирида ўтказилаётган автомобил клуби шоуси пайтида номаълум шахс ўқотар қуролдан ўқ отиб камида етти кишини яралади, деб хабар берди “Америка овози”.

The New York Times газетасининг ёзишича, яраланганлардан икки нафари касалхонада вафот этди.

Отишмада яраланганлардан тўрт нафари эркак, уч нафари аёл. Улар 23 ёшдан 54 ёшгача бўлган. Ҳозирча ҳужум мотивлари номаълум. Ўқ отган шахс ҳам қўлга олинмаган.

АҚШда сўнги пайтларда ўқотар қурол воситасида аҳоли гавжум бўлган жойларга ҳужум қилиш ҳолатлари кўпайди. Шу муносабат билан президент Жо Байден Конгрессни мамлакатда жанговар ўқотар қуроллар савдосини тақиқлашга, ўзини ҳимоя қилиш қуролларини сотиш ёшини эса 18 дан 21 ёшга кўтаришга чақирди.

XS
SM
MD
LG