Ссылки доступа

Душанбедаги Марказий масжид реконструкция қилинади


Душанбедаги Хўжа Ёқуб номидаги марказий масжид реконструкция қилинади.

Икки йил аввал бу масжидни бузиш ёки бошқа жойга кўчириш мумкинлиги ҳақида гап кетган эди.

Сабо компанияси директори Жамшед Сафар Facebookдаги саҳифасида “Ушбу тарихий, сайёҳлик ва диний диққатга сазовор жойни таъмирлаш ишларини ўз зиммасига олгани”ни айтди. У таъмирланган масжид биноси лойиҳаси суратларини эълон қилиб, “оқ ва фируза ранглар ушбу машҳур масжид қиёфасига янгича нафас бахш этади”, деб ёзган.

Хўжа Ёқуб масжиди Душанбедаги энг машҳур масжидлардан бири бўлиб, у ерда юзлаб диндорлар жума намозини ўқийди. Масжид яқинида мадраса ва Уламолар кенгаши жойлашган.

XS
SM
MD
LG