Ссылки доступа

Қирғизистонда мактаблар сони ўтган йилга нисбатан 37 тага кўпайди


Қирғизистонда 2021-2022 ўқув йилида мактаблар сони аввалгисига нисбатан 37 тага кўпайди – 2296 тадан 2333 тага. Бу ҳақда 25 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев маълум қилди.

Шу билан бирга, вазир ҳали ҳам мактаблар етишмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ўқув йилида ўқувчилар сони олдинги йилга нисбатан 50 мингга кўп. Ўтган йили мактабларда 1 миллион 357 минг 408 нафар бола таҳсил олган бўлса, жорий йилда 1 миллион 407 минг 347 нафар бола таълим олади.

“Қирғизистонда 245 та мактаб авария ҳолатида, 498 таси капитал таъмирга муҳтож. Жорий йилда 205 та объект, жумладан, 160 та мактаб қурилиши мўлжалланган ижтимоий бинолар рўйхатига киритилган”, — деди вазир.

Унга кўра, боғчалар сони ҳам кўпайган – уларнинг сони 64 та, мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиниши 4 минг нафарга кўпайган.

XS
SM
MD
LG