Ссылки доступа

Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга иккита от совға қилди


24 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарларидан табриклар келиб тушди, деб хабар қилди унинг матбуот хизмати.

У Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Россия президенти Владимир Путин, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёев таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон президентига иккита от совға қилди. У «Инстаграм»да табрик видеосини ҳам баҳам кўрди.

«Мен отларни жуда яхши кўраман ва сиз ҳам яхши кўрасиз. Шунинг учун бутун халқ номидан ва шахсан ўз номимдан сизларга отлар беришга қарор қилдим. Сизга чин қалбимдан мустаҳкам соғлик, узоқ умр, шунингдек, қардош Ўзбекистонга тинчлик, барқарорлик ва равнақ тилайман!» — деди Рамзан Қодиров.

Чеченистон раҳбари Ўзбекистон президентини «камтар ва меҳмондўст инсон, шу билан бирга доно ва узоқни кўра оладиган сиёсатчи» деб таърифлади.

Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни «Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари» Россиянинг Александр Невский ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

XS
SM
MD
LG