Ссылки доступа

2016 йилдан бери камида 23 минг кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилди


ЎзАнинг 25 июлда хабар беришича, 2016 йилнинг декабрь ойидан то шу кунгача президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш борасида 97 фармонни имзолади.

Мазкур фармонларга асосан 23 минг 310 кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилди.

Хабарда таъкидланишича, 2016 йилда 179, 2017 йилда 1 064, 2018 йилда 2 760, 2019 йилда 6 318, 2020 йилда 8 127, 2021 йилда 4 567, 2022 йилда 295 киши фуқароликка қабул қилинган.

1991 йилдан 2007 йилгача Ўзбекистонда жами 482 кишига фуқаролик берилган эди. Шундан сўнг 2016 йилгача Ўзбекистон фуқаролигига ҳеч ким қабул қилинмаган.

XS
SM
MD
LG