Ссылки доступа

Қирғизистон ва Ўзбекистон янги авто ва ҳаво йўналишларини очиш имкониятларини кўриб чиқмоқда


Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Муса Жуманбоев аввалроқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Махкамов билан учрашди.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги транспорт-логистика ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари, хусусан, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди. Суҳбат давомида шунингдек, бу борадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидланди.

Шунингдек, «Уч-Қўрғон-Дароот-Қўрғон» автомобиль йўлини қуриш ва Қоракўл-Тошкент-Қоракўл халқаро автобус йўналишини очиш лойиҳаси кўриб чиқилди. Икки давлат ўртасидаги йўналишларни қайта тиклаш масаласига келсак, “Тошкент – Балиқчи” йўловчи поездларини қайта йўлга қўйиш, “Ўш – Андижон” ва “Қизил-Қия–Фарғона” йўналишларида мунтазам автобус қатновларини қайтариш таклиф этилди.

Шунингдек, ёзги сайёҳлик мавсумида “Тошкент – Томчи” йўналиши бўйича чартер рейсларини ташкил этиш масаласи ҳам кўтарилди. Суҳюат якунида Муса Жаманбоев “Ўш – Тошкент – Ўш” йўналишида ҳаво қатновини очиш ва “Самарқанд – Томчи – Самарқанд” янги транспорт йўналишини ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди.

XS
SM
MD
LG