Бу гуруҳнинг Душанбе аэропортига етиб келиши фақат давлат каналлари журналистлари томонидан суратга олинган. Самолёт Душанбега соат 21:00 дан кейин етиб келди.
Текширув ва барча муолажалар ўтказилгандан сўнг, етказилганларнинг барчаси номи сир тутилган жойга етказилди. Аёллар ва болалар аэропортдан ушбу манзилга тўртта «Asian Expres» автобусида учта тез ёрдам машинаси ҳамроҳлигида олиб кетилган.
Аввалроқ, “Ислом давлати” (ИД) террорчилик гуруҳи сафларида жанг қилган тожикистонликларнинг Ироқдан олиб келинган оила аъзолари Варзоб туманининг Харангон шаҳрида жойлашган лагерларга жойлаштирилган эди.
«Ховар» давлат ахборот агентлиги Суриядан жангарилар оилалари етиб бориши вақтида аэропортдан олинган бир нечта суратларни эълон қилди ва бу буйруқ Тожикистон президенти ташаббуси билан амалга оширилганини таъкидлади.
Тожикистонга олиб келинган аёллар ва болалар бунга қадар Суриянинг Сурия курдлари назорати остидаги ҳудуд ҳисобланган Хасака вилоятидаги Ал-Хол лагерида сақланган.
Жангариларнинг оила аъзоларини эвакуация жараёни Сурия Ташқи ишлар вазирлиги, Халқаро Қизил Хоч ва Тожикистоннинг Қувайтдаги дипломатик миссияси билан биргаликда мувофиқлаштирилган.
Сурия шимолидаги Ал-Хол ва Рож лагерларида 500 дан ортиқ тожикистонлик аёллар ва болалар сақланмоқда. Уларнинг кўпчилиги минтақада аслида нималар бўлаётганини билмай туриб, эрларига эргашиб Сурияга борганини даъво қилмоқда. Аёллар лагерлардаги оғир шароитдан шикоят қилиб, тожик расмийларидан уларнинг ватанларига қайтишларини ташкил этишни бир неча бор сўрашган.
2019 йилнинг баҳорида Ироқдан Тожикистонга 89 нафар бола қайтарилди. Ўнлаб тожикистонлик аёллар узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
2014 йилда ИШИД Ислом халифалиги ташкил этилганини эълон қилганидан бери, Тожикистон расмийларига кўра, 2000 га яқин Тожикистон фуқаролари Сурия ва Ироққа кўчиб ўтган. Уларнинг аксарияти ё ўлдирилган, ё қамоққа ташланган ёки ҳали ҳам бедарак йўқолган.