Ссылки доступа

Россия Бош прокурори “дўст мамлакатлар” фуқаролари Украина томонида жанг қилаётганидан шикоят қилди


Слева направо: Игорь Краснов и Эмомали Рахмон

Россия Бош прокуратураси аксарият постсовет давлатлари фуқароларининг Украинадаги Россия армиясига қарши урушда иштирок этишидан хавотирда.

26 июль куни Душанбеда Тожикистон бош прокурори Юсуф Раҳмон билан бўлиб ўтган учрашувда унинг россиялик ҳамкасби Игор Краснов Украинада ёлланма аскарларнинг иштироки МДҲ давлатлари учун хавф туғдираётганини айтди.

Ҳозирда МДҲга 9 та собиқ Совет республикаси: Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.

Россия давлат федерал ахборот агентлигининг ТАСС хабарига кўра, Краснов Юсуф Раҳмон билан учрашувда том маънода қуйидагиларни айтди: “Ҳозирги вазиятда Украинадаги воқеалар туфайли бу таҳдидлар тобора кучайиб бормоқда. Бугун мамлакатларимиз янги, ўта хавфли таҳдидларга дуч келмоқда. Улар орасида: МДҲ давлатлари фуқароларининг жанговар ҳаракатларда ёлланма аскар сифатида иштирок этиши, қурол-яроғ, ўқ-дорилар, гиёҳванд моддаларни тарқатиши. Красновнинг сўзларига кўра, бу таҳдидларни бартараф этиш учун МДҲ давлатлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзаро ҳамкорлик схемаларини замон талабларига мувофиқ янгилаши керак.

Прокурорлар ўртасидаги учрашув ва музокаралар тафсилотлари икки давлат расмий матбуотида эълон қилинмагани учун Краснов нимани назарда тутаётгани ва бу таклифларга Тожикистон томонининг муносабати қандай бўлгани номаълум. Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан, яъни 24 февралдан бери Тожикистон расмийлари бу борада ҳеч қачон ўз позициясини ошкора билдирмаган ва фақат таҳлилчилар ва кузатувчилар бу уруш Тожикистон сиёсий раҳбарияти томонидан мамнуният билан қабул қилинмаслигини тахмин қилмоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг тарқоқ хабарларига кўра, сўнгги олти ой ичида тожикистонликларнинг Украина томонида ҳам, Россия томонида ҳам жанговар ҳаракатларда иштирок этиши жамоатчиликка маълум бўлди. Тожикистон қонунчилиги тожикларнинг хорижий урушларда иштирок этишини оғир жиноят деб ҳисобласада, Тожикистон ҳукумати бу қонун Европадаги XXI асрнинг энг даҳшатли урушида қатнашган фуқароларга нисбатан қўлланиладими, деган фикрни ҳеч қачон билдирмаган. Ҳозирча ёлланмага оид ушбу модда Афғонистон, Эрон ва Покистондаги ИШИД жангарилари ва ҳамкорлари ҳамда террорчилик гуруҳлари аъзоларига нисбатан қўлланилган.

Россия оммавий ахборот воситалари, шунингдек, 26 июль, сешанба куни Душанбеда Игор Краснов ва Юсуф Раҳмон назорат идоралари ўртасида 2024 йилгача бўлган ҳамкорлик дастурини имзолагани ва бу ҳамкорлик жиноятчилик ҳамда терроризм ва экстремизм каби таҳдидларга қарши биргаликда курашишни ўз ичига олгани ҳақида хабар берди.

XS
SM
MD
LG