Ссылки доступа

Роскосмос раҳбари Россия 2024 йилда Халқаро коинот станцияси лойиҳасидан чиқишини билдирди


Россия 2024 йилда Халқаро коинот станцияси лойиҳасидан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилгани тўғрисида 26 июль куни Роскосмос раҳбари Юрий Борисов президент Владимир Путин билан учрашуви пайтида маълум қилди.

Бундан аввал Роскосмос 2024 йилдан сўнг ҳам лойиҳада қолишини билдираётган эди.

Борисовнинг айтишича, 2024 йилга келиб Россия ўз орбитал станциясини ишга туширишни режалаштирмоқда. Роскосмос 2014 йилда ҳам Россия ўз орбитал станциясига эга бўлишини эълон қилган. Ўшанда орбитал станция 2019 йилда ишга туширилишини билдирган. Аммо бу лойиҳа амалга ошмай қолганидан сўнг, президент Путин орбитал станция 2023 йилда яратилишини айтган.

Роскосмос янги коинот станциясининг асосий қисми бўлиши назарда тутилган “Наука” модулини Халқаро коинот станциясига 2014 йилда туташтирган эди. Бу белгиланган муддатидан 14 йил кечикиб амалга оширилди.

Яна бир илмий-энергетик модул Халқаро коинот станциясига 2014 йилда учирилиши лозим эди. Бироқ 2021 йилнинг баҳорига келиб унинг фақат ташқи қисми тайёр бўлган.

Базавий модулни коинотга олиб чиқиш лозим бўлган "Ангара-А5М" ракетаси эса фақат 2024 йилга келиб тайёр бўлиши режалаштирилмоқда. Россиянинг янги коинот станцияси шлюз модули эса фақат чизма тарзида мавжуд.

XS
SM
MD
LG