Ссылки доступа

Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан 700 дан ортиқ қирғизистонлик хавфли зоналардан олиб чиқилди


Жорий йилнинг февраль ойида Россиянинг Украинага бостириб кирганидан буён Қирғизистоннинг ушбу мамлакатдаги элчихонаси Қирғизистон Республикасининг 744 нафар фуқаросига хавфли ҳудудларни тарк этишга ёрдам берган.

Бу ҳақда 27 июль куни матбуот анжуманида ташқи ишлар вазири Жеенбек Қулубоев маълум қилди.

Унга кўра, улардан 566 нафари Қирғизистонга келган, қолганлари Украинанинг бошқа вилоятлари ёки Европа давлатларига олиб кетилган.

Вазир, шунингдек, қўшни Қозоғистондаги январь воқеалари чоғида Қирғизистон Республикасининг ушбу мамлакатдаги элчихонаси 300 дан ортиқ қирғизистонликни тарк этишга ёрдам берганини ҳам айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинадаги консуллик идораларида 680 nafar қирғизистонлик рўйхатга олингани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, элчихона Украинада жами 1350 га яқин Қирғизистон Республикаси фуқароси борлигини маълум қилди. Ҳарбий ҳаракатлар муносабати билан қирғизлар учинчи давлатлар – Венгрия, Полша, Молдова, Руминия, Болгария ва Туркия орқали Қирғизистонга эвакуация қилинган.

XS
SM
MD
LG