Ссылки доступа

Қозоғистонда бир кунда 2684 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди


Қозоғистонда ўтган сутка давомида 2684 та янги COVID-19 инфекцияси қайд этилди, дея хабар беради ҳукумат ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш бўйича идоралараро комиссия.

Улардан 864 таси Нур-Султон шаҳрида, 505 таси Олмаотада ва 379 таси Қарағанда вилоятида аниқланган.

Умуман олганда, расмий маълумотларга кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда 1 338 090 та COVID-19 ҳолати тасдиқланган.

27 июль ҳолатига кўра, 20 958 киши COVID-19 дан даволанишни давом эттирмоқда, шундан 1 386 нафар бемор шифохоналарда. Беморлардан 32 нафарининг аҳволи оғир.

Қозоғистон вилоятларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, 27 июль куни Нур-Султон «сариқ» зонада. Бошқа барча республика аҳамиятга эга шаҳарлар ва вилоят «яшил» зонага киритилган.

Қозоғистонда эпидемиологик вазият ёмонлашгани ҳақидаги хабарлар июнь охиридан бошлаб кела бошлади. Бунгача, март ойидан июнь ойининг охиригача Қозоғистонда ҳар куни 100 дан кам коронавирус инфекцияси қайд этилган эди. 14 июлдан буён мамлакатда ҳар куни мингдан ортиқ, 21 июлдан эса икки мингдан ортиқ ҳолат аниқланган.

XS
SM
MD
LG