Ссылки доступа

Қирғизистонда автоҳалокатда уч нафар россиялик ФСБ ходими ҳалок бўлди


Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрида 25 июлдан 26 июлга ўтар кечаси содир бўлган автоҳалокатда Россия ФСБнинг уч ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Аввалроқ, Россиянинг уч фуқароси ЙТҲда ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ Россиянинг Ўшдаги консуллиги MediaHubга ҳалок бўлганлар Россия Федерал хавфсизлик хизмати чегара хизмати ходимлари эканлигини маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Hyundai SantaFe русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйган ва машина соатига тахминан 150 километр тезликда реклама тахтасига бориб урилган. Ҳайдовчи ва икки йўловчи тез ёрдам келгунига қадар вафот этган.

Шаҳар ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан экспертиза тайинланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Россиянинг КХШТдаги иттифоқчиси Қирғизистонда Россия ФСБ чегара қўриқлаш хизматининг Оператив гуруҳи жойлашган.

XS
SM
MD
LG