Ссылки доступа

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилинди


Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев ўз лавозимидан озод қилинди.

Ўзбекистон ҳукумати нашри бўлган “Халқ сўзи” газетасининг ёзишича, у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Аманбай Оринбаев 2022 йил март ойида ички ишлар вазири лавозимга тайинланган эди. Ҳозирча Оринбаев ўрнига ким тайинлангани маълум қилинмади.

23 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорги Кенгесининг 32-сессиясида Ўзбекистон бош прокурорлари Ниғматилла Йўлдошев таклифи билан Қорақалпоғистон прокурори вазифасига Эркабой Тожиев тайинланган эди.

Тожиев бу лавозимда у 2020 йил июнидан буён ишлаб келаётган Фарҳод Алламбергенов ўрнини эгаллади. Эркабой Тожиев 2016-2017 йилларда Қорақалпоғистон прокурори бўлган. 2019 йилдан бугунги кунга қадар Қашқадарё вилояти прокуратурасини бошқариб келган.

Мазкур тайинловлар Қорақалпоғистонда 1-2 июль куни тартибсизликларга айланиб кетган норозилик намойишларидан сўнг амалга оширилди.

XS
SM
MD
LG