Ссылки доступа

Назарбоевнинг матбуот котиби «таътилдан» сўнг Туркиядан қайтганини маълум қилди


Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Укибай ўзининг Твиттердаги саҳифасида Назарбоев «таътильдан» сўнг Туркиядан қайтганини маълум қилди.

«Нурсултон Назарбоев оиласи ва дўстлари даврасида Туркияда ўтказган таътильдан қайтди», — деб ёзади Айдос Укибай.

Шунингдек, собиқ президент матбуот котиби «аноним манбалар турлича ёритганига қарамай, байрам кунларида биринчи президент хорижий расмийлар ва бизнес вакиллари билан ҳеч қандай учрашув ўтказмаганини» айтди.

Аввалроқ, ОАВ хабарларига кўра, айрим норасмий манбалар Туркияда собиқ президент Россиянинг ЛДПР сиёсий партияси раҳбари Леонид Слуцкий, шунингдек, россиялик бизнес вакиллари ва йирик корпорациялар раҳбарлари билан учрашиши мумкинлигини ёзган эди.

Нурсултон Назарбоевнинг Туркияга келиши ҳақидаги маълумотлар июль ойи бошида, унинг туғилган куни арафасида оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган эди. Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг 4 июль кунги хабарига кўра, Назарбоевга тегишли давлатга қарашли Беркут авиакомпаниясининг Airbus А320 Neo самолёти Туркиянинг Бодрум шаҳрига парвоз қилган.

Бу Назарбоевнинг сўнгги ойлардаги Туркияга биринчи ташрифи эмас. 9 март куни Назарбоев Анталияда бўлди, бу унинг январь воқеаларидан сўнг жаҳон сиёсий саҳнасига илк чиқиши бўлди, бу вақтда у мамлакат Хавфсизлик кенгаши раислигидан маҳрум бўлди.

Қозоғистондаги январь воқеаларидан кейин Назарбоевнинг мамлакат бошқарувига таъсири заифлашгани ҳақидаги фикрлар бўрттирила бошланди. Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича 5 июнь куни бўлиб ўтган референдум натижасида «биринчи президент тўғрисида»ги конституциявий қонун Нурсултон Назарбоевнинг оила аъзоларига бир қатор имтиёзлар ва дахлсизликлар бергани йўқолган эди.

Назарбоев илк бор 18 январь куни содир бўлган январь воқеаларидан кейин омма олдига чиқди ва ўзини «оддий нафақахўр» эканини айтди.

XS
SM
MD
LG