Ссылки доступа

Ўзбекистонда ярим йилда 1785 мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди


Жорий йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистонда жами 1 429 та жиноят иши бўйича 1 785 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Жавобгарликка тортилган мансабдоларнинг 13 нафари республика, 195 нафари вилоят ва 1 577 нафари туман - шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

“Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1 210 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон - торож қилиш, 158 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 129 нафари фирибгарлик, 74 нафари порахўрлик, 22 нафари мансаб сохтакорлиги, 15 нафари мансабга совуққонлик қараш, 7 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва 170 нафари бошқа жиноятларни содир этишган”,-дейилади хабарда.

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 668,2 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 599,1 млрд. сўми ундирилган.

XS
SM
MD
LG