Вашингтонаги Эрон инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва Лондондаги Amnesty International халқаро ташкилоти қўшма ҳисоботида таъкидланишича, дорга осилганлар сони бундан ҳам кўп бўлиши эҳтимол. Ҳисоботга фақат аниқ тасдиқланган маълумотлар киритилган.
Ҳисоботда дорга осилганлардан 146 нафари қотилликда айблангани қайд этилган. Бироқ “Эронда суд жараёнлари кўп ҳолатларда адолатсиз ва нохолис ўтказилиши ҳужжатлаштирилган”. 86 киши наркотик савдосида айбдор деб топилиб дорга осилган.
Amnesty International вакили Дайана Элтахэви 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Эронда ўртача ҳисоб билан ҳар куни бир киши дорга осилганини айтди.
Ҳисоботда қайд этилишича, бугунги кунда жаҳоннинг 144 давлатида ўлим жазоси бекор қилинган.
Эронда йил бошидан бери камида 251 киши суд ҳукми билан дорга осилди. Ҳуқуқ фаоллари бу ҳолатни “инсон умрига тажовуз қилиш”га тенглаштирмоқда.