Ссылки доступа

Қирғизистонда бир суткада учта зилзила қайд этилди


27 июль куни Қирғизистон ҳудудида учта зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Сейсмология институти хабар берди.

Қайд этилишича, эрталаб соат 06:41 да Ўш вилоятида зилзила кучи 2,5 балл, Қора-Сув тумани Лангар қишлоғида 2 баллга етган.

Соат 15:52 да Жалолобод вилоятида ҳам зилзила қайд этилди — бу сафар зилзила эпицентрида 4,5 баллни ташкил этди. Улар Оқси вилоятининг қатор қишлоқлари, Кербен ва Тошкўмур шаҳарларида ҳам сезилди.

27 июль куни кечқурун соат 20:54 да Норин вилоятида 3 балли зилзила содир бўлди. Қўчқор вилоятининг бир қатор қишлоқларида зилзила кучи 2,5 баллга етган.

Қайд этилишича, зилзилалар натижасида қурбонлар ва вайроналар йўқ.

XS
SM
MD
LG