Ссылки доступа

Янги тадқиқот COVID-19 Ухан бозорида бошланганини тасдиқлади


Олимларнинг хулосасига кўра, коронавирус пандемияси Хитойнинг Ухан шаҳридаги денгиз маҳсулотлари бозоридан бошланган. Улар турли усуллардан фойдаланган ҳолда иккита тадқиқот ўтказдилар. Бу ҳақда Science илмий журнали хабар бермоқда.

Биринчи тадқиқотда олимлар касалликнинг қандай тарқалишини тушуниш учун хариталаш воситалари ва ижтимоий медиа хабарларидан фойдаланганлар. Улар 2019 йил охирида вирус бозорда сотилган ҳайвонларда аллақачон мавжуд бўлган деган хулосага келишди. Ҳайвонларнинг турига ном берилмаган, аммо улар гавжум бўлганлиги айтилади.

2019 йил 20 декабрь ҳолатига кўра, саккизта COVID-19 ҳолати қайд этилган. Уларнинг барчаси бозорнинг ғарбий қанотида ё маҳсулот сотган ёки сотиб олган. Биринчи юқтирганлар орасида яна бир неча киши бозорга бормаган, балки унинг ёнида яшаган.

Иккинчи тадқиқот муаллифлари вирус қачон ҳайвондан одамга ўтганлигини аниқлаш учун молекуляр усулдан фойдаланишди. Олимлар дастлабки босқичда коронавируснинг иккита варианти бор деган хулосага келишди. Биринчиси 2019 йилнинг 18 ноябрида ҳайвондан одамга ўтган. Бир неча ҳафта ўтгач, вируснинг иккинчи варианти одамларга юқтирилган.

Биринчи вариант бозор билан бевосита боғлиқ бўлганлар орасида, иккинчиси — фақат маҳаллада яшовчилар орасида аниқланган.

COVID-19 кашф этилганидан кўп ўтмай, олимлар гўшти бозорда сотиладиган кўршапалаклар вирус тарқатувчиси эканлигини тахмин қилишди. Кейинчалик лабораториядан вирус сизиб чиқиши ҳақидаги фаразлар ҳам пайдо бўлди, аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари буни тасдиқламади. ЖССТ олимларга касалликнинг моҳиятини аниқлаш учун тадқиқотларни давом эттиришни тавсия қилди.

Куни кеча, 12 миллион аҳолига эга Ухан шаҳрида тўртта асемптоматик COVID-19 ташувчиси аниқлангандан сўнг, яна чекловлар эълон қилинди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус пандемияси бошланганидан буён деярли 579 миллион кишида вирус аниқланган. COVID-19 қурбонлари сони олти ярим миллионга яқинлашмоқда.

XS
SM
MD
LG