Ссылки доступа

Ўзбекистон Ҳиндистондан банан, манго, соя ва гурунч импорт қилишга рухсат берди


Ўзбекистон Ҳиндистонга олти маҳсулот, жумладан, банан, манго, соя ва гурунч импорт қилиш учун фитосанитар рухсатномани тақдим этди.

Ўз ўрнида Ҳиндистон Ўзбекистондан анор, олма, хурмо, қалампир, помидор, бодом ва тарвуз импорт қилишга рухсат бериш масаласини ўрганмоқда.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг билдиришича, Нью Делида 28 июль куни ўзбек ва ҳинд расмийлари ўтказган учрашув натижаси мана шундай бўлди. Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Ҳиндистон қишлоқ хўжалик вазири Нарендра Сингх Томар билан учрашган.

Ҳиндистон Қишлоқ хўжалик вазирлигининг билдиришича, Ўзбекистондан узум, олхўри ва гилос импорт қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Айни пайтда анор, олма, хурмо, қалампир, помидор, бодом ва тарвуз импорт қилишга рухсат бериш масаласи ўрганилмоқда.

Жамшид Хўжаев Ҳиндистон фермерлар фаровонлиги масаласида ютуқларга эришганини таъкидлаган ҳолда ҳинд қишлоқ хўжалик нститутларини Ўзбекистонда тадқиқотлар ўтказишга чақирди.

“Ҳиндистон каби биз ҳам қишлоқ хўжалик курсини ўзгартирмоқчимиз. Бу борада Ҳиндистондан ўрганадиган нарсаларимиз кўп”, деган Хўжаев.

XS
SM
MD
LG