Ссылки доступа

Украина жанубда қарши ҳужумларини давом эттирмоқда


Украина кучлари жанубдаги бой берилган ҳудудларни қайтариб олиш мақсадида қарши ҳужумларини кучайтирди.

Ўз навбатида, Москва шарқдаги жангларда қўшин етишмовчилигига дуч келаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан Россия Украина маркази ва пойтахт чеккаларида ҳалокатли зарбалар берди.

Украина ҳарбийлари уларнинг самолётлари Херсон ва яқин атрофдаги яна бир шаҳар яқинидаги Россиянинг бешта истеҳкомига зарба берганини айтди. Киев рус қўшинларини Херсон яқинида изоляция қилишга интилиб, уруш бошланганидан бери энг йирик қарши ҳужумни ўтказмоқда.

Сўнгги ҳафталарда Украина дарёнинг ғарбий қирғоғидаги рус қўшинларини қайта таъминлашни қийинлаштириш учун Днепр бўйлаб учта кўприкни жиддий шикастлаш учун Ғарб томонидан етказиб берилган ракета тизимларидан фойдаланган.

Москва томонидан аннекция қилинган Қрим билан чегарадош Херсон вилояти 24 февралдаги босқиндан кўп ўтмай рус ҳарбийлари томонидан босиб олинди.

28 июль куни Украинанинг марказий қисмидаги Кировоҳрад вилоятида Россиянинг Кропивнитский шаҳрида уюштирган зарбалари оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 26 киши яраланди, дея маълум қилди расмийлар. Киев яқинида ҳарбий базада 15 киши яраланган. Украинанинг шимолий ва жанубий вилоятларига ҳам ракета зарбалари берилди.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги 29 июль куни эълон қилинган разведка бюллетенида Москва босқиннинг дастлабки кунларидан бери Украина шарқидаги машҳур ва Кремль билан боғлиқ “Вагнер ПМС” нинг ёлланма аскарларидан фойдаланаётганини айтди. Британия Мудофаа вазирлигига кўра, Вагнеритлар "Россия ҳарбийлари билан келишилган ҳолда" ҳаракат қилмоқда.

Ҳарбий ҳаракатларда ёлланма аскарлардан фойдаланиш "жанговар пиёдаларнинг жиддий танқислиги" билан боғлиқ бўлиши мумкин, Британия разведкаси хусусий ҳарбий компанияларнинг уруш жараёнига таъсир қилиши "эҳтимоли жуда кам" эканлигини айтди.

XS
SM
MD
LG