Ссылки доступа

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси янги стадионнинг қурилиш майдони тўғрисида қарор қабул қилди


Янги стадион Сўқулуқ туманидаги Ўроқ қишлоқ туманида 20,78 гектар майдонда қурилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, участкани қишлоқ хўжалиги мақсадлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа ва энергетика ерларига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жаманқулов аввалроқ янги стадион Жанубий магистраль устида, тахминий Ўроқ қишлоғи яқинида қурилиши режалаштирилганини айтган эди. Шунингдек, у лойиҳанинг нархи тез орада маълум бўлишини таъкидлади.

Аввалроқ Президент Садир Жапаров жорий йилнинг август ойида халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий стадион қурилиши бошланишини айтган эди. Бишкекдаги Долон Омурзоқов номидаги энг йирик стадион 1941 йилда қурилган. У 18 минг кишига мўлжалланган.

XS
SM
MD
LG