Ссылки доступа

Болгарияда Украинага қурол етказиб бераётган тадбиркорнинг омбори портлаб кетди


Болгариянинг Карнобат шаҳри яқинида тадбиркор Эмилиан Гебревга қарашли қурол омбори портлаб кетди.

Гебрев Россия Қримни босиб олган 2014 йилдан бери Украина армиясига қурол етказиб берувчи асосий таъминотчилардан бири эди. Ҳозирча портлаш сабаблари номаълум. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ экани айтилмоқда.

Гебрев бу ҳодисага муносабат билдирар экан: «Бу ерда одам омили бўлган эмас, хатолик тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас», - деб айтди. Унга кўра, омборда буюртма қилинган, аммо ҳақи тўланмагани учун буюртмачига етказилмай қолган эски ўқ-дорилар сақланган.

Бундан аввал ҳам Гебревнинг Болгария ва Чехиядаги қурол омборлари портлаган эди.Бу портлашларни Россия Разведка бош бошқармаси ходимлари уюштиргани гумон қилинган.

Bellingcat халқаро журналистик суриштирув гуруҳининг билдиришича, 2015 йилда Гебревни Россияда ишлаб чиқариладиган «Новичок» кимёвий воситаси ёрдамида заҳарлаш ҳаракати бўлган.

XS
SM
MD
LG