Ссылки доступа

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари “мефедрон сақлаганликда” гумон қилиниб қўлга олинди


Синтетический наркотик. 23 июля 2019 года.
Синтетический наркотик. 23 июля 2019 года.

Манғистау вилояти ИИБ Наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари бир неча Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.

Бошқарма матбуот хизмати хабарига кўра, улар “гиёҳванд моддаларни яшираётган вақтда” қўлга олинган. Полициянинг таъкидлашича, эркаклардан "740 грамм гиёҳванд моддаси топилган".

“Ушланганлардан бирининг иш жойида тинтув ўтказилганда, умумий оғирлиги 200 граммни ташкил этувчи «мефедрон» гиёҳвандлик моддаси ва 20 дона "марка", оғирлиги қарийб 10 грамм бўлган гиёҳвандлик моддаси топилди.

Бошқарманинг қўшимча қилишича, гумонланувчилар вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Нигерия фуқароси синтетик гиёҳванд моддаларни сақлаш ва ташишда гумонланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди. Полиция унинг машинасини кўздан кечириш чоғида “беш дона полиетилен пакет мусодара қилинганини” айтди. Уларнинг ҳар бирида “тахминан бир грамм синтетик мефедрон дориси бўлган”.

XS
SM
MD
LG