Ссылки доступа

Франция россияликларнинг 1,2 миллиард евролик активларини музлатиб қўйди


Украина уруши бошланганидан бери то шу кунгача Франция Россия фуқароларининг 1,2 миллиард евролик активларини музлатиб қўйди, деб билдирди Франция молия вазирлигининг разведка бўлими бошлиғи Гийом Валетт-Вала La Tribune газетасига берган интервьюсида.

Унга кўра, бу активларнинг барчаси жорий йилнинг биринчи чорагида ўтказилган текширувлар ортидан музлатиб қўйилган. Уларнинг барчаси россиялик тадбиркорларга тегишлидир ва Россия Марказий банкининг музлатиб қўйилган активлари доирасига кирмайди.

17 июлда Bloomberg агентлиги Европа Иттифоқи адлия комиссари Дидье Рейндерсга таянган ҳолда, Россия активларини музлатиш масаласида Германия, Франция, Ирландия, Австрия, Бельгия ва Люксембург фаоллик қилаётганини билдирган эди. Россиянинг Европада музлатилган 13,9 миллиард евролик активларининг 12,7 миллиард евроси мана шу олти давлат ҳиссасига тўғри келади.

Москва Украинага бостириб кирганидан сўнг АҚШ, Европа Иттифоқи, Британия ва бошқа давлатлар Россияга нисбатан санкцияларни жорий этган эди. Санкциялар доирасида Россия тадбиркорлари ва ширкатларининг активлари ҳам музлатиб қўйилган. Бу давлатларда, шунингдек, Россия банкининг 300 миллиард долларга яқин маблағи ҳам музлатилган. Бу Россия банки халқаро валюта захираларининг 50 фоизини ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG