Ссылки доступа

Россияликларнинг 35 фоизи Қуёш Ер атрофида айланади деб ҳисоблайди


Россияликларнинг учдан бир қисми Қуёш Ер атрофида айланади деб ҳисоблайди. Сўнги 15 йил ичида бундай ҳисобловчилар сони 7 фоизга кўпайган.

2007 йилда ўтказилган ижтимоий сўровда Қуёш Ер атрофида айланади, деб жавоб берганлар сони 28 фоиз эди. Бу ҳақда Бутунроссия ижтимоий фикрни ўрганиш маркази тадқиқотида айтилади.

Ер Қуёш атрофида айланади деган тўғри жавобни сўралганларнинг 61 фоизи қайд этган. Бундан ташқари ижтимоий сўров иштирокчиларига сут қайнатилса унинг радиоактивлиги камаядими, илк одамлар динозаврлар билан бирга сайр қилганми, генетик модификация қилинган маҳсулотлар саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкинми ва очликни енга оладими каби саволлар берилган.

Сўров натижаларига кўра, социологлар россияликларни илмий савод жиҳатидан уч тоифага бўлди: унча катта бўлмаган даража (21 фоиз), ўртача даража (44 фоиз) ва юқори даража (35 фоиз).

Илмий савод жиҳатидан юқори даражага асосан ёшлар киритилди. 18-24 ёш оралиғидагиларнинг 61 фоизи 5 ва ундан кўпроқ саволларга тўғри жавобларни берганлар. Уларнинг 49 фоизи интернетдан фойдаланади.

Унча катта бўлмаган даражага киритилганларнинг 43 фоизи эса фақат телевизор кўради.

XS
SM
MD
LG