Ссылки доступа

Ички ишлар вазирлиги ва ЎзА қанча кишига фуқаролик берилгани тўғрисида бир-бирига зид маълумотларни тарқатди


Сўнги икки йилда фуқаролиги бўлмаган 72 мингдан кўпроқ кишига Ўзбекистон паспорти берилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси хабар берди.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳукуматининг расмий агентлиги ҳисобланадиган ЎзА 2016 йилнинг декабрь ойидан то шу кунгача президент Шавкат Мирзиёев фуқароликка қабул қилиш борасида 97 фармонни имзолаганини хабар қилганди. Мазкур фармонларга асосан 23 минг 310 кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилди.

Хабарда таъкидланишича, 2016 йилда 179, 2017 йилда 1 064, 2018 йилда 2 760, 2019 йилда 6 318, 2020 йилда 8 127, 2021 йилда 4 567, 2022 йилда 295 киши фуқароликка қабул қилинган.

ЎзАнинг билдиришича, 1991 йилдан 2007 йилгача Ўзбекистонда жами 482 кишига фуқаролик берилган эди. Шундан сўнг 2016 йилгача Ўзбекистон фуқаролигига ҳеч ким қабул қилинмаган.

Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ўз маълумоти ҳукумат расмий ахборот агентлиги маълум қилган рақамлардан кескин фарқланаётгани сабабларини тушунтирмади.

XS
SM
MD
LG