Ссылки доступа

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари сентябрда ўтадиган ШҲТ саммитида имзоланиши режалаштирилган


15—16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича уч томонлама ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг 2 август куни Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” мулоқот форматининг биринчи йиғилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар қилинишича, у ҳозирда “лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш” бўйича фаол иш олиб борилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, у “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл коридорининг Транскавказ йўлаги билан боғланиши мамлакатлар ўртасида ягона транспорт тармоғини яратади ва Хитойдан Европагача бўлган савдо географиясини кенгайтиради”, деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров ШҲТ саммитида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси бўйича тегишли ҳужжатни имзолаш ташаббуси билан чиққан эди. Қирғизистонга расмий ташриф билан келган Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда ушбу филиал қурилиши Бишкек учун муҳим миллий лойиҳа эканини таъкидлади. Бунга жавобан Хитой ТИВ раҳбари ХХР “сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитда ушбу лойиҳа бўйича уч томонлама ҳужжат тузиш имкониятини ўрганишга” тайёрлигини айтди.

Аввалроқ Садир Жапаров Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши 2023 йилда бошланиб, 3-4 йилда қуриб битказилишини айтганди. Бундан аввал Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров қурилишни 2022 йил кузига бошлаш режалаштирилганини маълум қилганди. Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев эса темир йўл қурилишини “яқин вақт ичида” бошлаш режалаштирилаётганини тасдиқлади.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш ташаббуси 2000 йиллар бошида эълон қилинган, бироқ лойиҳани амалга ошириш шу йиллар давомида тўхтаб қолган.

XS
SM
MD
LG