Ссылки доступа

Тожикистонда пенсионерлар нафақанинг камлигидан шикоят қилмоқда (видео)


Пенсионеры в Таджикистане жалуются на маленькие пенсии
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:32 0:00

Пенсионеры в Таджикистане жалуются на маленькие пенсии

Тожикистонлик нафақахўрлар нафақанинг камлигидан ва унинг яшаш учун етмаётганидан нолишмоқда.

Душанбелик 68 ёшли Мирзобек Бўриев бундан беш йил аввал нафақага чиққан. Унинг нафақасининг дастлабки миқдори 266 сомоний эди. Ҳозир пенсиясини бир неча бор ошиб, 337 сомоний (33 доллар) олади.

“337 сомонийга нима харид қилиш мумкин? Бир қоп ун ва бир баклажка ёғ. Бозор баҳосидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, нафақа камида 500-600 сомоний бўлиши керак, ҳеч бўлмаганда нон-чойга етиб туриши керак”, - дейди Бўриев.

Тожикистон Ижтимоий суғурта ва пенсия агентлиги раҳбари Дилмурод Давлатзоданинг айтишича, нафақалар иш ҳақига қараб белгиланади. "Тижорат банклари ходимлари энг юқори маош туфайли энг юқори пенсия олади. Масалан, «Тожикбанкбизнес» ходимлари, ойликлари юқори бўлган Миллий банкнинг айрим ходимлари 12 минг сомонийдан 18 минг сомонийгача нафақага эга. Ҳозир ҳеч қандай чеклов йўқ. 22-25 минг сомонийгача пул оладиган пенсионерлар ҳам бор”, деди у.

Аммо ҳам юқори маош, ҳам катта нафақа олувчи бу тоифадаги “оқ халатлилар”дан фарқли ўлароқ, қишлоқ хўжалигида банд бўлган ва бутун умрини жазирама қуёш остида ишлаган фуқаролар ҳозирда энг паст – ойига 97 сомоний пенсия олади.

Тожикистонда катта пенсиялар мавзуси аввал ҳам кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Кўпчилик савол беради, қандай қилиб баъзиларнинг нафақаси бор-йўғи 200 сомоний бўлса, иккинчи гуруҳнинг нафақаси 10 минг сомонийдан ошади. Бу каби саволлардан сўнг Тожикистон Ижтимоий суғурта ва пенсиялар агентлиги эндиликда мамлакатда энг кўп пенсия оладиган пенсиялар миқдори ва уларни олувчиларни ошкор қилмаслигини маълум қилди. Айни пайтда Тожикистонда 160 мингга яқин пенсия ёшидаги фуқаролар бор. Шулардан 32 минг нафари пенсия ёшига қарамай ишламоқда ва фақат маош олади.

XS
SM
MD
LG