Ссылки доступа

Қирғизистонда назорат-касса машиналаридан фойдаланадиган компанияларнинг даромади олти ой ичида икки баробардан кўпроққа ошган


Қирғизистонда сўнгги 6 ой ичида назорат-касса машиналаридан (НКМ) фойдаланадиган компанияларнинг даромади икки баравардан ортиққа ошди. Бу ҳақда Солиқ хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бундай корхоналарнинг даромади 698,1 миллиард сомни ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 351,8 миллиард сомга кўпдир.

Солиқ идорасининг таъкидлашича, 2022 йил бошидан буён Қирғизистонда 20 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари назорат-касса машиналаридан фойдаланишни бошлаган, жами бугунги кунда Қирғизистонда 52 мингдан ортиқ назорат-касса аппаратлари қўлланилмоқда.

2022 йилдан бошлаб Солиқ кодексининг янги таҳрири кучга кирди, унга кўра, мамлакатда савдо ва хизматлар кўрсатиш субъектлари назорат-касса машиналаридан фойдаланишга ўтиши керак. 2023 йилгача барча савдолар НКМ ёрдамида амалга оширилиши кутилган эди ва бозорлар, албатта, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб НКМдан фойдаланишни бошлайди.

Бироқ, йил бошидан бери бозор савдогарлари ислоҳотларни бекор қилиш ва патентга кўра, аввалги иш режимини қайтаришни талаб қилиб, бир нечта акцияларни ўтказдилар. Бозор вакиллари билан учрашувлардан сўнг тадбиркорларнинг ўзлари иштирокида юқорида тилга олинган ишчи гуруҳ тузилди.

XS
SM
MD
LG