Ссылки доступа

Фарғонадаги заводда 47 ёшли аёлнинг ўзини ёқиб юборганига оид ҳолат прокуратура томонидан ўрганилмоқда


Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида шу заводда ишлайдиган 47 ёшли аёлнинг ўзини ёқиб юборгани Бош прокуратура томонидан тасдиқланди.

БП матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Фарғона НҚИЗда бир аёл ўзини ёқиб юборгани тўғрисида аввалроқ “Дарё” нашри завод ишчилари сўзларига таянган ҳолда хабар қилган эди. Айтилишича, аёлни бу қадамга ишдан бўшатилганига оид туртган.

Воқеа гувоҳлари аёл ўзининг устига бензин қуйиб ёқиб юборганидан кейин унга ҳеч ким ёрдам беролмагани, чунки заводнинг кириш жойида ўт ўчириш ускунаси бўлмаганини айтишган.

Маълумотларга кўра, аёлга “оғир даража оловдан куйиш” ташхиси қўйилган.

XS
SM
MD
LG