“Қозоғистон Республикаси “Ягона Хитой” тамойилини қўллаб-қувватлайди ва Тайванни Хитой Халқ Республикаси ҳудудининг ажралмас қисми деб ҳисоблайди”, — деди Смадияров пайшанба куни.
У Қозоғистон халқаро ҳуқуқнинг амалдаги нормалари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига риоя этиш тарафдори эканини, хусусан, бу борада БМТ Бош Ассамблеясининг 1971 йилдаги 2758-сонли резолюциясига амал қилишини таъкидлади.
“Хорижий давлатлар расмий делегацияларининг Тайванга ташрифлари Хитой ҳукумати билан келишилган бўлиши керак, деб ҳисоблайман”, - дея қўшимча қилди Смадияров.
Худди шундай баёнот 3 август куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган. Қайд этилишича, “Қирғизистон Республикаси “Тайван муаммоси” бўйича ўз позициясининг ўзгармаслигини ва Қирғизистон-Хитойнинг барча фундаментал ҳужжатларида белгиланган “ягона Хитой” сиёсатини қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди”.
Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Тайван атрофидаги воқеаларни яқиндан кузатиб бораётганликларини ва тарангликнинг тез пасайишига умид билдиришларини билдирди.
2 август куни АҚШ Конгресси палатаси спикери Ненси Пелоси бошчилигидаги делегация Хитойнинг огоҳлантиришларига қарамай, Тайван аэропортига қўнди, Хитой эса ҳарбий ҳаракатлар билан жавоб бериш билан таҳдид қилди.
Расмий Пекин сиёсатчининг оролга келишини қоралаб, бу ҳаракатни “ягона Хитой” тамойилининг бузилиши деб эълон қилди.
Конгресс делегацияси самолёти қўнишидан олдин Хитой Тайван бўғози йўналишидаги фуқаролик самолётлари учун мамлакат ҳаво ҳудудини ёпди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекин ушбу ташрифни ўз суверенитетига путур етказиш деб ҳисоблашини ва Вашингтонни жиддий оқибатлар билан таҳдид қилишини айтди.
Ненси Пелоси келганидан сўнг берган баёнотида, ташрифидан мақсад Тайван халқи билан бирдамлик кўрсатиш эканини айтди. Вакиллар палатаси спикери Тайванга ташрифини 3 август куни Тайван раҳбарларини Вашингтоннинг ўзини ўзи бошқариш оролига содиқлигидан воз кечиш нияти йўқлигига ишонтиргач якунлади.
Хитой ҳукумати Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди ва у билан бирлашиш ниятини эълон қилади. Қўшма Штатлар Тайванни мустақил давлат сифатида тан олмайди, шунингдек, БМТнинг аксарият давлатлари ҳам тан олмайди, лекин Хитойнинг оролни куч билан қўшиб олиш таҳдидига қатъий қарши.