Ссылки доступа

Қирғизистон Миллий банки Телеграм каналлари орқали валюта айирбошлаш бўйича милицияга мурожаат қилди


Миллий банк Телеграм каналлари орқали айирбошлаш операцияларини амалга ошириш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий банки матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жисмоний шахслар фаолиятини қонун талабларига риоя этиш юзасидан кўриб чиқиш юзасидан хатлар юборилган.

“Ҳозирда мазкур масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли чоралар кўриш учун ўрганилмоқда”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, Қирғизистон Республикаси Миллий банки нақд хорижий валютага бўлган талабнинг ортиши “турли хилдаги тартибга солинмаган валюта бозорларининг пайдо бўлиши учун қулай муҳит яратганини” таъкидлади ва қонунда тегишли лицензиясиз валюта айирбошлаш тақиқланганини эслатди. Жарима жисмоний шахслар учун 17,5 минг сом (200 доллардан ортиқ), юридик шахслар учун 55 минг сомни ташкил этади.

Шу билан бирга, Миллий банк ҳозирда валюта бозоридаги вазият барқарор эканини, тижорат банклари “зарур миқдорда нақд доллар билан таъминлаш бўйича фаол иш олиб бораётганини” таъкидлади.

Аввалроқ валюта бозорида охирги олти ойда кузатилган кучли нотинчлик туфайли қора валюта бозори мамлакатга қайтгани, унда тижорат банклари иштирок этиши эҳтимоли борлиги ҳақида хабар берилган эди.

XS
SM
MD
LG