Ссылки доступа

Олмаота вилоятида отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди


Олмаота вилояти, Жамбил тумани, Узынагаш қишлоғида содир бўлган отишма натижасида уч киши яраланди. Маҳаллий ахборот агентликларининг хабар беришича, жабрланганлардан бири шифохонада вафот этган.

Олмаота вилояти ички ишлар бош бошқармаси маълумотларига кўра, 4 август куни соат тахминан 16:20 да уч киши ўқ жароҳатлари билан Ўзынагаш касалхонасига ётқизилган. Улардан бири реанимацияда вафот этди.

Маълумотларга кўра, полиция «Тўсиқ» режасини эълон қилган. Полиция маълумотларига кўра, маҳаллий аҳоли ўзаро муштлашиб, қурол ишлатган.

“Ҳозирда ҳодисага алоқадор барча шахслар аниқланиб, уларни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда”, — дейилади ИИБ матбуот хизмати хабарида.

XS
SM
MD
LG