Ссылки доступа

Қирғизистонда 1916 йил воқеаларига бағишланган юриш бошланди


5 август куни Бишкекда «Эсимде» тадқиқот сайти Уркун хотирасига бағишланган юриш бошлади. 30 га яқин фуқаро 1916 йил фожиаси билан боғлиқ ёдгорлик жойларини зиёрат қилиш ниятида. Юриш 14 августга қадар давом этади.

Тадбир ташкилотчиларидан бири Гулзат Алағознинг Озодликка айтишича, акциядан мақсад 1916 йил воқеалари мавзусида давлат “хотира сиёсати” атамасини қандай қўллайди, қандай баҳо берилади, деган саволларга жавоб топиш.

Юриш Бишкекдаги “Жанубий дарвоза”дан бошланган, сўнгги нуқтаси Жети-Ўғуз туманидаги Тосор қишлоғидан беш километр узоқликдаги Қирғин-Сай ҳудуди. У ерда 1916 йил воқеалари қурбонларини хотирлаш режалаштирилган. Тадбир ташаббускорларининг тарихчиларга иқтибос келтирган ҳолда айтишларича, айнан шу ерда чор Россиясининг жазо қўшинлари улардан қочган қирғизларни қириб ташлаган. Турли манбаларга кўра, ўша пайтда 150 дан 500 гача одам ўлдирилган.

1916 йилда Ўрта Осиёда чор мустамлакачилигига қарши кўтарилган қўзғолон минглаб одамларнинг умрига зомин бўлди ва қирғизларни Хитой Шинжонига қочиб кетишга мажбур қилди.

XS
SM
MD
LG