Ссылки доступа

АҚШ Сенати Даниел Розенблумни АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси этиб тасдиқлади


Сенат Дениел Розенблюмни Қозоғистондаги элчи лавозимига тасдиқлади, деб хабар бермоқда АҚШ элчихонаси.

Жуди Куо айни дамда АҚШнинг Қозоғистондаги миссияси раҳбари.

Розенблюм 2019 йилдан буён АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ҳисобланади. Сенат Жонатан Хеникни Ўзбекистондаги элчи лавозимига тасдиқлади.

Розенблум элчи лавозимида ишлагунга қадар Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюросида Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари бўлган. Унинг масъулиятига АҚШ сиёсати ва Марказий Осиё давлатлари билан дипломатик алоқаларни бошқариш киради.

Давлат департаментига келишидан олдин Розенблум Эркин касаба уюшмалари институтида (ЭКУИ)катта дастур координатори лавозимида ишлаган. Розенблум Москва, Киев, Олмаота ва Варшавадаги ЭКУИ офисларини бошқарган.

У Ел университетини тамомлаган, Жон Хопкинс илғор халқаро тадқиқотлар мактабида советшунослик ва халқаро иқтисод бўйича магистрлик даражасини олган.

XS
SM
MD
LG