Бу билан Ўзбекистон Олимпиада турнир жадвалининг 1- поғонасига кўтарилди.
7 августгача Арманистон ва Ўзбекистон терма жамоалари Олимпиадада мағлубиятсиз иштирок этиб келаётган эди. 8 август ҳолатига келиб, Ўзбекистон Олимпиадада мағлубиятсиз иштирок этиб келаётган ягона командага айланди.
Тўққизинчи турда 16 ёшли гроссмейстер Жавоҳир Синдоров 28 ёшли Самвел Тер-Саакянни мот қилди. 20 ёшли Нодирбек Ёқуббоев 33 ёшли Грант Мелкумян билан дуранг натижага эришди. 27 ёшли Жаҳонгир Воҳидов 31 ёшли Роберт Оганесянни мағлуб қилди. 17 ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ва 38 ёшли Габриел Саркисян ғолибни аниқламади.
Ҳозиргача ўтган мусобақаларда 188 жамоа орасида Ўзбекистон 16 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамга айланди. Ҳиндистон-2 жамоаси Озарбайжон билан дуранг ўйнади (2:2) ва 15 очко билан иккинчи ўринда қолди.
Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса Исроилга 1,5:2,5 ҳисобида ютқазди. Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар термаси 164 жамоа ичида 10 очко билан 40-ўринда турибди.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтаётган 44-шахмат Олимпиадасининг 7 августдаги тўққизинчи турида Ўзбекистоннинг шахмат бўйича эркаклар терма жамоаси Арманистон командасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.