Ссылки доступа

Amnesty International Украина айбланган ҳисоботи учун узр сўради


Amnesty International халқаро ташкилоти Украина армияси ҳаракатлари танқид қилинган ҳисботи учун узр сўради. Ташкилот «ҳисобот ғазаб ва изтиробларга сабаб бўлгани»дан афсусда эканини билдирди.

Reuters агентлигининг ёзишича, Amnesty International узр сўраган ҳолда ҳисоботда келтирилган хулосадан воз кечмаслигини таъкидлаган. Ҳисобот хулосасида Украина армиясини мактаб ва касалхона каби фуқаровий объектларга жойлаштириб, уруш олиб бориш қоидасини бузаётгани айтилган эди.

Amnesty International 7 августдаги баёнотида “ҳисоботда Россия ҳарбийларининг ҳаракатлари мутлақо оқлаб бўлмас экани”ни ҳамда “Amnesty International Россия ҳарбийлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар учун Украина армияси масъул деб ҳисобламаслиги”ни таъкидлади.

Amnesty International ўтган ҳафтада эълон қилган баҳсли ҳисоботни Украина президенти Владимир Зеленский қоралаб чиқққан, Украина Қуролли кучлари эса ташкилотни аккредитациядан маҳрум қилган эди. Бунинг ортидан Amnesty International ташкилотининг Украина ваколатхонаси раҳбари Оксана Покальчук истеъфо берди.

XS
SM
MD
LG