Ссылки доступа

Исроил ва “Ислом жиҳоди” Ғазо минтақасида оташкесимга эришди


Исроил ҳукумати ва «Ислом жиҳоди» радикал гуруҳи вакиллари Ғазо минтақасида ўқ отишни тўхтатиш келишимига эришди. Битим 7 август куни маҳаллий вақт билан соат 23:30 дан кучга кирди.

Associated Press агентлигининг Миср разведкасидаги ўз манбасига таяниб хабар беришича, сўзлашувларга Қоҳира воситачилик қилган. Агентлик битим қандай шартлар асосида қабул қилингани тўғрисида билдирмади.

5 август куни Исроил армияси Фаластиннинг Ғазо минтақасида “Субҳидам” ҳарбий амалиёти бошланганини маълум қилган эди. Минтақанинг ракеталар билан манзилли бомбардимон қилиниши ортидан “Ислом жиҳоди” қўмондонларидан икки нафари – Тайсир ал Жабарий ва Ҳалед Мансур ўлдирилгани айтилмоқда.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, бомбардимон оқибатида минтақада 36 киши, жумладан.11 нафар ёш бола ҳалок бўлди. Исроил армияси ҳалок бўлганларнинг асосий қисми “Ислом жиҳоди” жангарилари бўлганини иддао қилмоқда. Фаластин томонидан жавоб тариқасида отилган ракета оқибатида бир неча исроиллик яралангани маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG