Қидирувлар асосан дача массивида олиб борилди ва бир ярим кун давом этди. Полициянинг маълум қилишича, гумонланувчилар дачаларда яширинган, у ерда маҳаллий аҳоли уларни пайқаб қолган ва воқеа жойида ишлаётган полиция ходимларига хабар берган.
- Ҳибсга олиш вақтида иккаласи ҳам бирга бўлган, улар қочиб кета бошлаган. Улар қидирув ишлари олиб борилаётганини тушунган. Бизга воқеа жойида бўлган тинч аҳоли ёрдам берди”, деди ҒҚВ полиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жанболат Жаншин душанба куни бўлиб ўтган брифингда.
Полиция вакилининг сўзларига кўра, гумонланувчилар қаршилик кўрсатмаган, улар “тергов учун” полицияга олиб кетилган.
Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, эркаклар ташландиқ дачалардан бирига жойлашишган, аммо уй ёпиқ бўлгани учун улар ичкарига кира олмаган. Гумонланувчилар “яқин атрофдаги дачада помидор термоқчи бўлганида” маҳаллий аҳоли нотаниш одамларни пайқаб қолган.
Интернетда 6 август куни кечқурун Уралскдаги кафе ва ресторан хўжайини тадбиркор Еркин Мухангалиевнинг ўлдирилиши акс этган кадрлар эълон қилинди. Видеода марҳумга тегишли бўлган кафедаги столда уч эркак гаплашаётганини кўриш мумкин.
Полиция “Олдиндан келишиб қотиллик” моддаси (99-модда 2-қисми 7-банди) бўйича тергов бошланганини эълон қилди. Полиция пресс-релизида тарқатилган дастлабки версияга кўра, қотилликка асосий сабаб "маиший, тўланмаган иш ҳақи фонида" бўлган. Бугун бўлиб ўтган брифингда сўзга чиққан ҒҚВ полиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жанболат Жаншин сабаблар ҳозирча номаълум, полиция “барча версиялар”ни ишлаб чиқаётганини айтди.