Ссылки доступа

Москвада Қирғизистон ва Тожикистондан келган уч нафар ишчининг ўлими факти бўйича жиноий иш очилди


Москвада шаҳар жануби-шарқидаги канализацияда уч нафар ишчининг ўлими бўйича жиноий иш очилди. Фожиа оқибатида икки нафар Қирғизистон ва бир нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг исмлари ҳозирча ошкор этилмаган.

ОАВ маълумотларига кўра, Краснодарская кўчасидаги канализацияда 12 нафар ходим ишлаган. Сув сатҳининг кўтарилиши натижасида уч киши сув юзасига чиқа олмади, беш киши ўз-ўзидан коллектордан чиқди, беш киши қутқарув хизматлари томонидан кўтарилди. Расмийлар таъкидлаганидек, фожиага “ўта кучли ёғингарчилик” сабаб бўлган, бунинг натижасида коллектордаги сув сатҳи кескин кўтарилган.

"Тижорат ташкилоти мансабдор шахсларининг ҳаракатлари жиноят белгиси сифатида кўрилганлиги сабабли, прокуратура Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 143 ва 216 моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш учун тергов органига текшириш материалларини юборди", - дея Москва прокуратурасининг расмий вакили Людмила Нефедовадан иқтибос келтирган «Интерфакс».

Ушбу айблов бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексида 3 йилгача муайян лавозимларни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан 5 йилгача мажбурий меҳнат шаклида жазо ёки 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG