Ссылки доступа

Қирғизистон Миллий банки валюта айирбошловчи телеграм каналлари эгаларини жаримага тортди


Миллий банк ноқонуний валюта алмашинувини амалга оширувчи телеграм каналлари эгаларини жаримага тортди. Бу ҳақда Бишкекдаги матбуот анжуманида Миллий банк раиси ўринбосари Нурбек Жениш маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Миллий банк раҳбарияти рейдлар ўтказмоқда ва бундай телеграм каналлари эгаларининг ноқонуний фаолиятига қарши курашишга ҳаракат қилмоқда. Рейд давомида жами 14 нафар шахс жаримага тортилди, улар орасида телеграм каналлари эгалари ҳам бор.

Аввалроқ Миллий банк Ички ишлар вазирлиги ва Солиқ хизмати билан биргаликда лицензиясиз валюта айирбошлаш фаолиятига чек қўйиш ниятида экани ҳақида хабар берган эди.

Аввалроқ Миллий банк нақд хорижий валютага бўлган талабнинг ортиши “турли хилдаги тартибга солинмаган валюта бозорларининг пайдо бўлиши учун қулай муҳит” яратгани ҳақида хабар бериб, тегишли лицензиясиз валюта айирбошлаш қонун билан тақиқланганини эслатган эди. Жарима жисмоний шахслар учун 17,5 минг сом (тахминан 200 доллар), юридик шахслар учун 55 минг сомни ташкил этади. 2022 йил бошидан буён 175 минг сом миқдорида 10 та жарима белгиланди.

XS
SM
MD
LG