Ссылки доступа

Ўзбекистонда миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда


Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, танловда иштирок этувчи стартап лойиҳалар ташаббускорларидан аризалар жорий йилнинг 31 июлидан 1 октябрига қадар қабул қилинади.

Стартап лойиҳаси ташаббускори лойиҳа таъсисчиларидан бири (компания бўлса, асосий акциядорлардан бири) бўлиши керак. Лойиҳа ташаббускори (битта иштирокчи) битта лойиҳа билан иштирок этиши мумкин.

Танловда барча йўналишлар бўйича кенг кўламли стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган аризалар қабул қилинади. Улар ўзларининг инновациялари ва технологияларига асосланган бўлиши керак.

Аввалроқ Ўзбекистонда Davra.uz миллий ижтимоий тармоғи ишга туширилган ва UzChat мессенжери ишлаб чиқилган эди. Бироқ улар ўзбекистонликлар орасида машҳурликка эришмади.

2011 йилда Muloqot.uz ижтимоий тармоғи ишга туширилган бўлса, 2018 йил июнь ойида ишлашни тўхтатди.

XS
SM
MD
LG