Ссылки доступа

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 61-сонли мактаб директорини коррупция факти бўйича қўлга олди (видео)


Лицей 61
Лицей 61

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Б.Якир номидаги 61-сонли физика-математика лицейи муаллифлик мактаби директори Юрий Низовскийга нисбатан коррупция факти бўйича жиноий иш қўзғатди.

Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида Юрий Низовский томонидан ташкил этилган, унга ота-оналардан ноқонуний равишда пул олиш имконини берган барқарор коррупция схемаси фош этилган.

Хусусан, Низовский болаларни мактабнинг биринчи синфига ва мактабгача таълим муассасасига қабул қилишда кўрсатган ёрдами учун бир неча бор пул олганлиги фактлари аниқланди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Низовский ўз мол-мулкини яшириш мақсадида яқинлари ва ишончли шахслари номига ноқонуний бўлиши мумкин бўлган мулкни расмийлаштирган.

Текширув давомида унинг яқин қариндошлари билан бирга 35 дан ортиқ кўчар ва кўчмас мулк – ер участкалари, коттежлар, савдо дўконлари, автомашиналар, уйлар ва хонадонларга эгалиги, тахминий қиймати қарийб 150 миллион сомга тенг эканлиги маълум бўлди.

Шунингдек, тинтувлар шахсий кабинетда, ҳақиқий яшаш жойидаги квартирада ўтказилди. Йирик миқдорда хорижий валютадаги пуллар ҳамда юқоридаги мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар топилган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Юрий Низовский 1991 йилдан ҳозиргача таълим тизимида (директор) ишлаган. У қўлга олиниб, Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди.

Президент қарорига кўра, янги ўқув йили бошланишига қадар 966 та мактабда директорлар ўзгариши керак, чунки улар беш йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритмоқда. Юрий Низовский бу жараённи камситиш деб ҳисоблаб, танловда қатнашишдан бош тортди.

XS
SM
MD
LG