Ссылки доступа

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги “Дўстлик” назорат ўтказиш пункти вақтинча ёпилди


Андижон ва Ўш ўртасидаги “Дўстлик” назорат ўтказиш пункти янги терминалга кўчиб ўтаётгани муносабати билан 10 август куни Ўзбекистон вақти билан соат 8 дан 12 гача, Қирғизистон вақти билан соат 9 дан 13 гача ёпилади. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати маълум қилди.

“Дўстлик” пункти Ўш вилоятининг Қорасув тумани ҳудудида жойлашган. Мазкур пунктдан кунига камида 10-15 киши ўтиши айтилади.

Икки давлат ўртасида 15 та назорат-ўтказиш пункти мавжуд. Аммо уларнинг барчасини 2010 йилда Ўзбекистон бир томонлама равишда ёпиб қўйган эди. Назорат ўтказиш пунктлари фақат 2017 йилга келиб қайта очила бошлаган.

XS
SM
MD
LG