Ссылки доступа

Марказий банк муҳожирларнинг хорижга пул ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни махфийлаштирди


Россия Марказий банки Россияда жисмоний шахсларнинг хорижда амалга оширган ва хориждан олган пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишни тўхтатди.

Бу ҳақдаги хабарнома Россия банки веб-сайтида жойлаштирилган. "Россия банки жисмоний шахсларнинг трансчегаравий ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишни вақтинча тўхтатади", деди регулятор. Ушбу қарорнинг сабаблари ошкор этилмаган.

Россиянинг асосий молиявий регулятори илгари ҳар уч ойда бир марта мамлакат ташқарисига пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Март ойининг иккинчи ярмида эълон қилинган сўнгги маълумотлар 2021 йилги статистик маълумотларга асосланади. Марказий банкнинг пул ўтказмалари, шу жумладан тожик муҳожирлари тўғрисидаги маълумотларининг эълон қилиниши маҳаллий ОАВ учун “сўнгги умид” бўлди, чунки расмий Душанбе ўн йилдан ортиқ вақтдан бери муҳожирларнинг пул ўтказмалари бўйича статистик маълумотларни ошкор этмаган. Гарчи мамлакат қонунларига кўра, бундай маълумотлар махфий эмас.

Ўтган ҳафта Тожикистон Статистика агентлиги биринчи ярим йилликда мигрантлар томонидан юборилган пул ўтказмалари миқдори ҳақида маълумот беришдан бош тортди. Статистика агентлиги раҳбари Гулнора Ҳасанзода матбуот анжуманида ушбу саволни тинглаб, журналистларга ушбу маълумотни Тожикистон банклари, жумладан Миллий банкдан сўрашни тавсия қилди. Бироқ мамлакат бош регуляторида бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларнинг бу саволи ҳам жавобсиз қолди.

Таҳлилчилар ва экспертлар муҳожирларнинг пул ўтказмалари бўйича статистик маълумотларнинг ёпилишини бир неча омиллар билан боғлайдилар ва айни пайтда расмийларнинг бундай қарорини ахборот олиш тўғрисидаги қонунга зид деб ҳисоблайдилар.

Тожикистон меҳнат муҳожирлари ҳар йили ўз оилаларига миллионлаб доллар жўнатадиган давлатлардан бири бўлиб, шу билан бирга, улар юбораётган пуллар мамлакат иқтисодиёти учун ниҳоятда муҳим. Мамлакатдаги ҳар тўртинчи оиланинг фаровонлик даражаси меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмаларига боғлиқ.

XS
SM
MD
LG