Ссылки доступа

Қирғизистонда хизмат суиистеъмолида гумонланаётган 61-сонли мактаб директори уй қамоғига озод этилди


Бишкекдаги 61-мактаб директори Юрий Низовский уй қамоғига олинди. Унинг адвокати Икрамидин Айтқуловнинг Азаттикка айтишича, бундай қарор 10 август куни Бишкекнинг Первомайский туман суди томонидан қабул қилинган.

“Гумонланувчини уй қамоғига озод қилиш ҳақидаги илтимосим ҳам тергов томонидан қўллаб-қувватланди. Чунки унинг давлат мукофотлари бор. Бундан ташқари, у касал. "Низовский касаллиги - гумонланувчини ушлаб туриш мумкин бўлмаган касалликлардан бири", деди адвокат.

Икрамидин Айтқуловга кўра, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (КНБ) дастлаб Юрий Низовскийга нисбатан «Коррупция» моддаси бўйича иш очган. Энди унинг ўрнига “Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш” моддаси қўйилди.

Бишкекнинг Первомайский туман суди гумондор 16 сентябргача уй қамоғида бўлишини маълум қилди.

9 август куни КНБ Низовский коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинганини эълон қилди. Муассасанинг таъкидлашича, у ўқувчиларнинг ота-оналаридан мунтазам равишда пул олиб турган коррупцион схемани тузганлиги аниқланган.

Разведка хизматининг қўшимча қилишича, гумонланувчи ноқонуний бойликларни яшириш мақсадида уларни ўз қариндошлари ва ишончли вакиллари номига расмийлаштирган: “Текширув давомида унга ва яқин қариндошларига тегишли 35 дан ортиқ кўчар ва кўчмас мулк объектлари аниқланган”.

Июль ойида президент Садир Жапаров узоқ йиллар ишлаб келган мактаб директорларини ишдан бўшатиб, махсус имтиҳондан ўтиб ишга тайинлаш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. Унга кўра, беш йилдан ортиқ ишлаган мактаб директорлари ишдан бўшатилади ва танлов асосида қайта сайланади.

XS
SM
MD
LG