Ссылки доступа

Толибага тегажоғликда гумонланган декан ўринбосарининг иши апелляция судида кўрилади


Муштарийбону Комилова декан ўринбосарининг шилқимлиги ҳақида “Тошкент ёшлар форуми-2021” да сўзлаб берган эди
Муштарийбону Комилова декан ўринбосарининг шилқимлиги ҳақида “Тошкент ёшлар форуми-2021” да сўзлаб берган эди

Тошкент шаҳар судида 11 август куни Педагогика университети толибаси Муштарийбону Комилованинг ўзига тегажоғлик қилганликда гумонланган декан ўринбосари Боғабек Йўлдошевга қарши апелляция тартибида берган аризаси кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Nemolchi.Uz лойиҳаси қайдича, маҳкама мажлиси маҳаллий вақт билан соат 14.30 га белгиланган.

Даъвогар иддаосига кўра, у 2021 йилнинг 18 октябрь куни Зулфия номидаги давлат мукофотига тавсиянома олиш мақсадида ёшлар ишлари бўйича декан ўринбосари Б. Йўлдошев хонасига кирган. Хонадан ҳамма чиқиб кетгач, декан ўринбосари эшикни қулфлаб, унга тегажоғлик қилган. Қизни диванга ётқизмоқчи бўлганда, у қаршилик кўрсатган ва дераза олдига бориб қолган. Ниятига етолмаган Б. Йўлдошев уни деразадан итариб юборган, пировардида қиз оғир тан жароҳати олган.

Ҳодиса ортидан декан ўринбосарига қарши ЖКнинг икки моддаси (“Зўрлаш” ва “Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Шу йил 7 июнида Яккасарой туман судида бўлиб ўтган маҳкамада Б. Йўлдошев “зўрлаш” моддаси бўйича оқланган, бироқ “Қасддан баданга оғир шикаст етказиш” моддаси бўйича айбдор деб топилиб, 3 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Суд ҳукмидан қониқмаган жабрланувчи ҳукм устидан апелляция тартибида шикоят аризаси киритган.

XS
SM
MD
LG